JAMIYAT / ОБЩЕСТВО
Ўзбекистонда Янги йилни қандай кутиб олишди?
Jan. 10, 2019
TOMONIDAN U-REPORT JAMOASI
Ko'proq o'qish uchun sahifani tepa-pastga yurgizing

HIKOYA DAVOM ETADI

Ёшларнинг янги йил байрамига муносабати, ўтган йил қандай шахсий натижалар билан эсда қолди, қандай режалар амалга ошмай қолди, ва 2019 йилда ёшларнинг қандай режа ва орзулари бор, таътилда нималар билан машғул бўлишади – шу ва бошқа саволлар Ю-Репортёрларга берилди.

Сўровда 1700дан ортиқ респондентлар иштирок этди.

Янги йилга муносабатингиз деган саволга жавоб берганларнинг 90 % ижобий жавоб берди ва Янги йил байрамини яхши кўриб кутиволишини айтишган. Бу Ю-Репорт жамоасини қувонтиради, чунки бизни жамоамиз ҳам Янги йил байрамини яхши кўрамиз! Респондентларнинг 10 % бу байрамни яхши кўрмаслигини айтиб ўтган.

Сўров иштирокчиларининг 91% Янги 2019 йилни уйда оила даврасида нишонлашини айтган, ва бу ушбу байрамнинг «оилавий» деб номланишини яна бир далили сифатида кўриш мумкин. Бир қанча Ю-Репортёрлар (4%) байрамни дўстлари ёки меҳмонда бўлганини айтишди, 5% эса умуман нишонламаган. Ёлғизликда байрамни нишонлаганлар ҳам бор – улар иштирокчиларнинг умумий сонидан 1%ни ташкил қилди.



Таътилда нима билан шуғулланасиз деган саволга 35% респондентлар уйда дам олишни афзал кўришни айтган. Эътиборли жихати, қанчалик иштирокчиларнинг ёши баланд бўлса шунчалик таътилни уйда ўтказишни истаганлар сони ортиб боради. 23% ёшлар «2019 йилни режалаштираман» деган вариантни танлашган. Сўровда қатнашганларнинг 15% таътилга қарамасдан дарс қилишини айтган ва худди шунча иштирокчилар шу кунлар ишлашини айтиб ўтган. 12% Ю-Репортёрлар дўстлари, оғайнилари билан бўлишини, спорт билан шуғулланиши ва бошқа тугаракка боришларини айтди.


Ёшлар 2018 йил билан мамнунми деган саволга 82% иштирокчи ўтган йил билан мамнунлигини айтиб ўтди. Жавоблар ичида қўйидаги натижалар ва амалга оширилган орзулар жой олди:

1.     Кўп яхшиликлар бўлди, йил омадли келди, режалар амалга ошди, ғалабалар кўп бўлди – 5

2.     Кўп яхши учрашувлар, янги дўстлар орттирдим – 2

3.     Саёҳат қилдим – 6

4.     Ўқишга кирдим – 7

5.     Ишга жойлашдим, янги иш топдим – 11

6.     Ўзим ва яқинларим соғ-саломат – 8

7.     Мамлакатимиз ривожланаяпти, олиб борилаётган сиёматдан мамнунлик, турмуш даражаси ошди – 10

8.     Шаҳсий ва профессионал ўсиш бўлди – 16

9.     Атрофда 2018 йилга нисбатан яхшироқ бўлди – 17

10.  Оила қурдим – 12

11.  Севгимни учратдим, уйланиш таклифини қилдим – 13

12.  Оилада фарзанд туғилди – 9

13.  Уй сотиб олдик, уй қуришни бошладик – 21

14.  Автомобиль сотиб олдим – 22

15.  Ойлик маош ошди – 15


Ю-РЕПОРТЁРЛАР ФИКРИ:

 

«Бу йил янги мўжиза бўлди мен учун, жуда қувончга бой йил бўлди».

 «Albatta har qanday holatdan mamnun bòlish kerak. Hattoki yomon vaziyatdan ham. Òsha yomon vaziyatning ortida bir yahshilik yashiringan bòladi. Men har qanday holatdan yahshilik qidiraman. Yangi yilingiz bilan».

2018  yil har tоmanlama yaxshi natijalar boldi mamalakatimiz  iqtisodyoti juda yuqori darajaga kotarildi. Bunug uchun Prezdentimizga katta raxmatlar aytman.

 Bu yil har yilgidan yaxwi bo'ldi. Istagan ishlarimni ko'pi oxirigacha yetdi. Oilamizda yetishmovchiliklar kamaydi. O'zim uchun hammasi yetarli. Faqat opachamning universitetga kirolmagani menga, ota-onamga, o'ziga ham yomon ta'sir qildi. O'zim universitetga kirishga ishonchim kamaydi. Ko'zlarimga linza qo'ya olmaganim uchun ko'zoynak taqiwga majbur bo'ldim. Tepadagi ikki holatdan boshqa hech narsa yomon bo'lmadi.

“Чунки Ўзбекистонда яшайман”.

 «Бу йил инсонларга кўп яхшиликлар қилдим. Мен ишонаман – энг олий бахт – бу одамларга ва Ватанимга хизмат қилишдир».

«Омадли бўлди мен учун. Юртбошим билан куришдим».

 «Ўқитувчиларга бўлган эътибор учун. Ўқитувчилар мавқеи ошиб бормоқда».

Chunki mеn birinchi martta o‘zimni shaxsiy kompyuterimga ega bo‘ldim va o‘zimni shaxsiy saytimni ochdim, ya’ni kelajagimni birinchi qadamini tashladim”.

 "Yaxshi Prezident nasib qilgani uchun! Prezidentim o'zbek xalqiga katta ne'mat bo'ldi!!"

Butun yurtimiz miqiyosida bunyodkorliklar, ayniqsa Xivaga tezyurar poyezd kelishi, qonun, farmon, qarorlar xalq uchun ishlashi, meditsina, banklar, umuman sanasang sanoq yetmaydi.

 Онамни умра сафарига жунатдим, ишимда узгаришлар булди ва хоказолар.

 2018 yilda hurmatli Prezidentimiz tomonidan xar sohada ko'plab islohotlar bo'lib o'tdi. Biz bunday islohotlarni qog'ozda emas, аmalda o'z aksini topganini guvohi bo'ldik. Ayniqsa tadbirkorlikni rivojlantrish va qo'llab quvvatlash  bo'yicha ko'plab qonun va qarorlar ishlab chiqildi. Bunday o'zgarishlardan xalqimiz judayam minnaddordir.

 O'qituvchilar 2018 yildan paxta yig'im terimiga jalb qilinmagani uchun.

Oliy o'quv yurtini tamomladim. Magistratura bosqichiga qabul qilindim. Bakalavrlar o'rtasida o'tkazilgan fan olimpiadasida 2-o'rin sohibi bo'ldim. Bu natija men uchun bakalavr davrimdagi 4-olimpiada sovrini bo'ldi. Hozirgi paytda o'qish bilan biraglikda ish faoliyatimni ham olib boryapman. Qisqa muddat ichida Har bir oila tadbirkor dasturi bo'yicha kredit olib o'z tadbirkorlik faoliyatini ham yo'lga qo'ydim. Oilamda ham oilaviy xotirjamlik mustahkamlangani uchun bu yildan mamnunman.

 “Menga Prezident va Xalq ta’limi vaziri tomonidan amalga oshirilayotgan o’zgarishlar yoqayapti”.

 

Ю-Репорт жамоаси Ю-Репортерларнинг муваффақиятларидан чин дилдан хурсанд! 2019 йилда унданда катта ютуқларни тилаб қоламиз!

 

2018 йил билан мамнун эмасман деган респондентларга 10% - нима учун шундай деб хисоблашларини сўраганимизда қуйидаги жавобларни беришди:

1.     Режаларим амалга ошмади – 20

2.     Йил оғир келди – 3

3.     Ўқишга кирмадим – 4

4.     Соғлигимда муаммолар бўлди, яқинларим касал бўлди, оилавий можаролар – 18

5.     Ишда ўсиш бўлмади – 19

6.     Яқинларнинг кетиши - ...

7.     Нарҳ-наво ошди – семь

8.     Иш топмадим – два

 

Ю-Репорт жамоаси йили оғир келган Ю-Репортёрларга чин дилдан ҳамдард. 2019 йилда Сизларга соғлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз! 


Янги йил халқ сайилларида қатнашасизми деган саволга 73% иштирокчилар қизиқиш билдириб ижобий жавоб беришди.
Эътиборлиси, ёш қанчалик катта бўлса – шунчалик сайлларда қатнаниш истаги борларнинг сони ошиб борди.


Ва нихоят, 2019 йилдан иштирокчилар нимани кутишини сўрадик.

2019 йилда энди кутилаётган янгиликлар, ҳодисалара ва режалар рейтинги:

1)     Орзулар ушалиши, режаларни амалга ошиши (ўқишга кириш, карьерада янгиликлар, ва б.)

2)     Мўжиза рўй бериши, омад, бахт.

3)     Оилавий бахт, фарзандли бўлишни (жуда кўп такрорланган жавоблардан), ота-онанинг соғ-саломат бўлиши, оилада фаравонлик.

4)     Ўз бизнесини очиш/стартап, ишда ўсиш, шогирдларнинг ютуқларини кўриш, иш топиш.

5)     Мамлакатда ижобий ўзгаришларни, айниқса таълим соҳасида, қишлоқларни инфратузилмаси яхшиланиши, электр, газ, сув, интернет, ҳамда иқтисодиётда ривожланиш, коммунал соҳасида, автомобильга кредитлар, ўқитувчи ва шифокорларни мавқеи ошиб боришини ва ногиронлиги бўлган инсонларга эътибор бўлишини.

6)     Шахсий ҳаётда яхши янгиликлар бўлишини, Ҳаётнинг кескин яхши тарафга ўзгариши.

7)     Моддий фаровонлик (уй, мошина сотиб олиш, саёҳатга чиқиш, маошни кўтарилиши, миллион доллар ютиб олиш ва ҳ.к.)

8)     Ўз яқин инсонини учратиш (айниқса йигитлар ёзишган), дўст орттириш.


Асосий натижалар:

1.     90% сўров иштирокчилари Янги йил байрамини яхши кўришини айтишган ва шуларнинг 92% Янги йилни уйда оила даврасида нишонлаганини айтиб ўтган.  

2.     2018 йил билан мамнун кўпчилик (82%) респондентлар, 2018 йил омадли келганини, режаларнинг амалга ошганини ва Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлардан кўнгли тўлганини айтиб ўтишди.

3.     2018 йилдан кўнгли тўлган 80% респондентлар, таътилда 2019 йилга режалар тузишини айтиб ўтишди.


Ю-Репорт жамоасидан маълумот: Сўров натижасида олинган маълумотлар ЮНИСЕФнинг ушбу мавзуга муносабатини билдирмайди, статистик маълумот эмас ва сўровда қатнашган 1700дан ортиқ респондентларнинг фикри бўлиб, жамиятдаги тренд ва тенденцияларни акс эттириши мумкин.



П.С. Барча бизга илиқ сўзлар айтган ва Янги йилда ажойиб тилаклар билдирган Ю-Репортёрларимизга катта рахмат айтмоқчи эдик! Эзгу тилакларингиз учун миннатдормиз!

Баъзида бизлар тилакларингиз, смсларингизни ўқишимизни иккиланиб сўраганлар ҳам бўлди 😊 Албатта ўқиймиз! Биз Сизлар юбораётган барча смсларингизни синчковлик билан ўрганамиз, ўқиймиз ва берган барча фикрларингизни инобатга оламиз!

Умид қиламиз 2019 йилда ҳам шунчалик фаол бўласизлар ва Ю-Репортерлар сони ошиб бораверади!



 



ALOHIDA AJRAB TURADIGAN SURATLAR


O'XSHASH HIKOYALAR

NAVRO’Z: AN’ANA VA URF-ODATLARGA MUNOSABATINGIZ
KO'PROQ O'QISH →
НАВРУЗ: ТВОЁ ОТНОШЕНИЕ К ТРАДИЦИЯМ И ОБЫЧАЯМ
KO'PROQ O'QISH →
NIKOH YOSHI MASALALARI: OILA KODEKSIGA O’ZGARTIRISHLAR KERAKMI?
KO'PROQ O'QISH →

ARXIVDAGI HIKOYALAR

FILTER