Mulohazalar Hikoyalar Haqida Mashg'ullik Reports Hozir qo'shiling
U-Reportga qo'shiling, Sizning fikringiz muhimdir.
STORY
Ёшлар ЙҲҚни етарлича яхши билишадими?

Йўл хавфсизлиги масалалари ҳозирги пайтда жамиятнинг энг долзарб масала ва муаммоларидан бири ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда, 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида йўл-транспорт ҳодисаларида ЙТҲ 1600 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган. Сўров орқали биз ёшлар ЙҲҚни қай даражада билишлари, йўлларда нимага эътибор беришлари, уларнинг фикрича, юзага келган вазиятни яхшилаш учун нима қилиш зарурлигини таҳлил қилишга уриниб кўрдик. ЙҲҚга оид билимларни оммалаштириш ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш учун қандай усуллар самарали бўлиши ҳам таҳлил қилинди.

Сўровда 670 га яқин киши иштирок этди.

Сўровнинг бутун  ҳолда  тушуниш учун – бизнинг иштирокчиларимиз саволларга жавоб бериш пайтида саволларга қайси нуқтаи назардан қарашганларини билишга қарор қилдик. Натижаларга кўра, иштирокчиларнинг 81%ини асосан пиёдалар, 19%ини эса ҳайдовчилар ташкил этди. Шунинг учун қуйида машина ҳайдовчилари эмас, балки кўпроқ пиёдаларнинг фикри тақдим этилган, деб хулоса чиқариш мумкин. 

Шундай қилиб, ЙҲҚи билмаслик, уларга эътибор қилмаслик ва йўллардаги паст маданият, умумий сон нисбати бўйича 80% га яқин овозларга эга бўлди ва сўров иштирокчилари томонидан ЙТҲнинг асосий сабаби сифатида кўрсатилди.

ЙҲҚ бўйича ўқитиш тўғрисидаги савол шакл ва рақамларда қуйидагича намоён бўлди: иштирокчиларнинг

§  51% ўзлари ўқиган таълим муассасаларида ЙҲҚ ни ўрганганларини айтишган,

§  28% ҳайдовчилик ва ЙҲҚни ўрганиш бўйича махсус курсларга қатнаганларини,

§  11% ўзлари мустақил ўрганганларини,

§  6% иштирокчиларга ота-оналари ўргатишганликларини, ва

§  5% ЙҲҚни умуман ўрганмаганликларини айтишган.

 

Бунда ҳайдовчилик бўйича махсус курсларда эркак иштирокчиларнинг 36%и, аёл иштирокчиларнинг 19% таҳсил олишган.

 


Ю-Репорт иштирокчиларининг жавоблари шуни кўрсатадики, ЙҲҚ бўйича таълим тизими иштирокчиларнинг тахминан 30%и томонидан «яхши» ва «аъло»га, ва 70% эса 3 ва ундан пастроққа баҳолашган.

ЙҲҚ бўйича билимларни ошириш ва ЙТҲнинг олдини олиш учун, қуйидаги усул, иштирокчилар томонидан, энг самарали деб айтилди:

1.      ТВ даги ижтимой роликлар – 39%

2.      Бекатлар ва транспорт воситаларидаги постерлар – 23%

3.      Йўллардаги реклама постерлари – 16%

4.      Радиодаги ижтимоий роликлар – атиги 2%.

Бундан ташқари, иштирокчилардан ўз вариантларини ҳам ёзиш сўралди – ва иштирокчилар ЙҲҚ тўғрисидаги билимларни оммалаштириш ва ЙТҲ олдини олиш учун энг самарали деб топган топ-3 жавоблар ҳам аниқланди:

1)     Мактаб дастурига ЙҲҚ бўйича тўлақонли фан жорий этиш, ўқитишга ИИВ/ЙҲХДИ ходимларини жалб қилиш. Бунда, бошқа муҳим мактаб фанлари қаторида етарлича ўқитиш соатлари тақдим этилиши лозим. 

2)     Медиа, ОАВ ва ҳоказолар орқали йўл маданиятини ошириш, ўзаро ҳурмат ҳиссини сингдириш.

3)     Ҳайдовчилик гувоҳномалари беришда, имтиҳонлардан ўтишда назоратни кучайтириш, коррупцияга барҳам бериш.

Шунингдек, жавоблар орасида қуйидалар ҳам бор эди: жарималар ҳажмини ҳам ҳайдовчилар, ҳам пиёдалар учун ошириш, ҳайдовчилик курсларида ўқитиш нархини камайтириш ва уларнинг сонини ошириш, ЙҲҚни ўқитиш дастурини қайта кўриб чиқиш ва ҳоказо.  

Охирги пайтларда пиёдалар ўтиш жойларида ЙТҲ кўпроқ учрамоқда, бунда ҳалокатли оқибатга олиб келганлари ҳам учраб турибди. Шунинг учун Ю-Репорт иштирокчиларига Пиёдалар ўтиш жойларида (ПЎЖ) ЙТҲни олдини олиш учун зарур чоралар тўғрисида савол берилди:


Иштирокчиларга ПЎЖда ЙТҲнинг олдини олиш учун энг самарали деб ҳисоблайдиган чора тўғрисидаги ўз жавоб вариантларини ёзишни сўрадик. Жавоблар ичида қуйидагилар энг кўп овозга эга бўлишди: ҳар бир ПЎЖда камералар ўрнатиш, ҳар бир ПЎЖни ЙПХ билан таъминлаш, ПЎЖни белгилаш учун замонавий усуллардан фойдаланиш (3D ўтиш жойлари, вибрацион ПЎЖ ва б.), ПЎЖда ЙТҲ учун жаримани ошириш ва пиёдалар учун ер усти ва ер ости ПЎЖлар ўрнатиш.

 

Агар бирор киши ЙТҲга учраса ёки ЙТҲга гувоҳ бўлсангиз, 102 рақамига қўнғироқ қилинг. Йўлингиз бехатар бўлсин!  

Ijobiy ijtimoiy o'zgarishlarga erishishda yoshlarning fikrlarini qanday qo'llayotganimizni raqamlarda ko'ring.
MASHG'ULLIK BAYONI
UNICEF logo